Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

қўқон шаҳар ҳолкимлигиШаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши депутатларининг шаҳар маҳаллий бюджетининг 2017 йилги параметрларига бағишланган навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессия шаҳар ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик бўлим ва бошқармалари бошлиқлари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш ва молия тизими, корхона, ташкилот ҳамда муассасалар раҳбарлари, халқ депутатлари вилоят ва шаҳар Кенгашлари депутатлари иштирокида ўтди.

Маълумки, 2016 йилнинг 13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан Давлат бюджетининг 2017 йилга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлари ҳамда бюджет ва солиқ сиёсатини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари маъқулланди. 27 декабрда эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ 2699-сонли Қарори қабул қилинди, — деди Ж.Бегматов ўз маърузасида. – Ушбу қарор билан республика давлат бюджетининг 2017 йилга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлари тасдиқланди, шу жумладан Қўқон шаҳар маҳаллий бюджетининг асосий параметрлари белгилаб берилди. Жорий йилда бюджет даромадлари ва харажатларининг мутаносиблигини таъминлаш, ғазначилик тизими орқали бюджет харажатлари самарадорлигини кескин ошириш, ижтимоий харажатларнинг мақсадли йўналтириш ва манзиллилигини кучайтириш назарда тутилган.

Бюджет даромадларининг янги манбаларини топиш ва захираларини тўлиқ сафарбар этиш ҳисобига иқтисодиётга солиқ юкини янада камайтириш чораларини кўриш ва бунинг эвазига иқтисодиётнинг барча тармоқлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгартиришларга қаратилган фаол инвестиция сиёсатини янада жадаллаштириш, миллий иқтисодиётнинг устувор тармоқларини молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда замонавий йўл-транспорт ва муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш эвазига юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш ҳам шулар жумласидан.

Сессияда депутатлар томонидан 2017 йилга мўлжалланган шаҳар маҳаллий бюджетининг лойиҳаси маъқулланди. Сессияда кўрилган масала юзасидан тегишли Қарор қабул қилинди.

Save

Save

Save

Save