Мактабларда тарих-ҳуқуқ фан ойлиги ўтказилмоқда

мактабЯнварь ойи умумтаълим мактабларда тарих-ҳуқуқ фан ойлиги сифатида ўтказиляпти. Мактабимизда ҳам ойлик доирасида бир қатор тадбирлар, ўқувчилар ўртасида ўзаро танловлар бўлиб ўтмоқда. Жумладан, фан ойлиги, шунингдек, “Ватанпарварлик” ойлиги доирасида “Ўзбек йигити – мустақиллик посбони” мавзусида давра суҳбати, “Мардлар – қўриқлайди Ватанни” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Айниқса, Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилган учрашув барчада яхши таассурот қолдирди.

Учрашувга фахрий подполковник Қаҳрамонжон Раджапов, подполковник Мақсуджон Ҳалимовлар таклиф қилиндилар. Улар ўқувчиларга ватан ҳимояси муқаддас бурч эканлигини ўзларининг фаолиятлари мисолида баён қилдилар. Берилган саволларга жавоб қайтаришди.

Д. РАДЖАПОВА,
Ж. ЖАББОРАЛИЕВА,
40-мактабнинг тарих фани ўқитувчилари.

Save

Save