Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишни амалга ошириш ҳақида

Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ҳокимининг

ҚАРОРИ

2017 йил 21 январь                           №53                    Қўқон шаҳри

 

Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан

ўтказишни амалга ошириш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) ижросини таъминлаш мақсадида

Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:

  1. Шаҳарда 2017 йил давомида транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Шаҳардаги тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган комиссия аъзоларини транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш даврида комиссия таркибида фаолият олиб боришлари учун ойлик иш ҳақларини сақлаган ҳолда вазифаларидан озод қилиб, шаҳар ички ишлар бошқармасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимига келишлари таъминлансин.
  3. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-банди а, б, в, г кичик бандларида белгилаб қўйилган даврийликка ҳамда 6-бандида белгиланган қуйидаги муддатларда ўтказишликка қатъий риоя қилинсин:

а) ишлаб чиқариш корхоналари ва кичик корхоналар тасарруфида бўлган транспорт воситаларини мазкур қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган тартибда 2017 йилнинг 1 мартидан 2017 йилнинг 30 июнига қадар;

б) жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларини мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб 2017 йилнинг 31 август кунига қадар;

в) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган корхона, ташкилотларнинг транспорт воситаларини мазкур қарорнинг 3-иловасида кўрсатилган тартибда биринчи марта: 2017 йилнинг 1 март кунидан
2017 йилнинг 30 июнига қадар, иккинчи марта: 4-иловага мувофиқ
2017 йилнинг 1 сентябридан 2017 йилнинг 31 октябрь кунига қадар мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

  1. Қўқон шаҳар Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи, подполковник Ж.Мелиқўзиев, шаҳар ҳокимлиги ЙТТБО бошлиғи Б.Эргашев зиммасига:

шаҳардаги корхона ва автохўжаликлардаги автомототранспортларни техник кўрикдан сифатли ва тўлиқ ўтказилишини Низом талаблари асосида олиб бориш;

техник кўрик учун тушган йиғим суммасини маҳаллий бюджетга ўтказилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.

  1. Шаҳар Мудофаа бўлими бошлиғи А.Ядгаров шаҳар Мудофаа бўлими ҳисобида турувчи автомобилларни техник кўрикдан сифатли ва тўлиқ ўтказишга вакил этиб тайинлансин.
  2. Шаҳар Ички ишлар бошқармаси А.Юлдашевга автомототранспортларни йиллик техник кўрикдан сифатли ўтказишда техник кўрик ўтказиш учун ажратилган ходимларга етарлича шароит яратиб бериш вазифаси топширилсин.
  3. “Қўқон садоси” ва “Знамя труда” рўзномалари бирлашган таҳририяти (М.Норбаева), “Мулоқот” телеканали (Ҳ.Шерматов) томонидан автомототранспортларни йиллик техник кўрикдан ўтказиш жараёнини оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб бориш вазифаси топширилсин.
  4. Белгилансинки, ушбу қарор оммавий ахборот воситаларида расман эълон килинган кундан бошлаб кучга киради.
  5. Мазкур қарор «Қўқон садоси» газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда шаҳар ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.
  6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокими ўринбосари С.Рахманалиев зиммасига юклатилсин.