Трактор транспортлари ва уларнинг тиркамаларини, йўл қурилиш машиналарини йиллик техник кўрикдан ўтказишни амалга ошириш ҳақида

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҚЎҚОН ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

 

2017 йил 21 январь               №54               Қўқон шаҳри

 

Трактор транспортлари ва уларнинг тиркамаларини, йўл қурилиш машиналарини йиллик техник кўрикдан ўтказишни амалга ошириш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил
6 декабрдаги “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й.,
50-сон, 559-модда), “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 2452, 2013 йил 25 апрель), (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларини (Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) қўллаб,

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

  1. Шаҳардаги корхона, ташкилот ва муассасаларда мавжуд бўлган трактор транспортлари ҳамда уларнинг тиркамаларини, йўл қурилиш машиналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш комиссияси таркиби
    1-иловага мувофиқ, трактор транспортлари ҳамда уларнинг тиркамалари, йўл қурилиш машиналари техник кўрикдан ўтказиладиган корхона ва ташкилотларнинг рўйхати 2-иловага мувофиқ, трактор транспортлари ҳамда уларнинг тиркамалари, йўл қурилиш машиналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари томонидан мазкур қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган комиссия аъзоларининг трактор транспортлари ҳамда уларнинг тиркамаларини, йўл қурилиш машиналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш даврида комиссия таркибида фаолият олиб боришлари учун ойлик иш ҳақларини сақлаган ҳолда вазифаларидан озод қилиб, Қўқон шаҳар Қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича Давлат инспекциясига келишлари таъминлансин.
  3. Шаҳар ҳудудида жойлашган, тасарруфида трактор транспорти ҳамда уларнинг тиркамалари, йўл қурилиш машиналари бўлган корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарларига техникаларни техник кўрикдан ўтказиш учун белгиланган муддатларда, сифатли тайёрлаш вазифаси юклатилсин.
  4. Қўқон шаҳар Қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича Давлат инспектори Э.Комилов зиммасига:

шаҳардаги корхона ва автохўжаликлардаги трактор транспортлари ҳамда уларнинг тиркамалари, йўл қурилиш машиналарини техник кўрикдан сифатли ва тўлиқ ўтказилишини Низом талаблари асосида олиб бориш;

механизатор ҳайдовчиларни малакасини ошириш, техника хавфсизлиги, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш юзасидан механизатор ҳайдовчиларни жалб этган ҳолда давра суҳбатлари ташкил этишни таъминлаш вазифалари юклатилсин.

  1. “Қўқон садоси” ва “Знамя труда” газеталари бирлашган таҳририяти (М.Норбаева), “Мулоқот” телеканали (Ҳ.Шерматов)га трактор транспортлари ва уларнинг тиркамалари, йўл қурилиш машиналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш жараёнини оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб бориш вазифаси топширилсин.
  2. Корхона, ташкилотлардан йиллик техник кўрикдан ўтказиш комиссияси таркибига киритилган мутахассисларнинг ойлик иш ҳақларини техник кўрикдан ўтказиш муддати давомида сақланишини таьминлаш тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари зиммасига юклатилсин.
  3. Мазкур қарор “Қўқон садоси” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда шаҳар ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.
  4. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг 2016 йил 29 январдаги 47-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  5. Белгилансинки, ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокими ўринбосари С.Рахманалиев зиммасига юклатилсин.

 

    Қўқон шаҳар ҳокими                                        А.АБДУЛЛАЕВ