Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг — XIV сессияси ўтказилди

Қўқон шаҳар ҳокимлиги сессия“Ягона дарча” маркази мажлислар залида Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг навбатдаги XIV сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари шаҳар ва вилоят Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокими ўринбосарлари, ҳокимликнинг бўлим ва бошқармалари бошиқлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар, сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон Респуб- ликаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шарифжон Юлдашев, “Агробанк” вилоят филиали бош- қаруви раиси Шерзод Қосимовлар иштирок этишди.

Кун тартибида асосий эътибор Қўқон шаҳрининг 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига қаратилди.
Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси, Қўқон шаҳар ҳокими Акрамжон Абдуллаевнинг 2016 йилда Қўқон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартиришлар ва модернизациялашни янада чуқурлаштириш бўйича 2017 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида ҳисоботи тингланди.

– Жорий йилнинг 14 январь куни бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси 2016 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланди, — деди А. Абдуллаев ўз сўзида. – Унда  муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак”лигини таъкид- лади, 2016 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилиб, 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларини белгилаб берди.
Маърузачи ҳукуматимиз томонидан 2017 йилга мўлжалланган ижтимоий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари сифатида белгилаб берилган чора-тадбирларга тўхталди. Шунингдек, А. Абдуллаев мазкур кенгайтирилган йиғилишдан кўзланган мақсад шаҳарда 2016 йил давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва бой берилган имкониятларни чуқур танқидий муҳокама қилган ҳолда 2017 йилда барча соҳаларда ижобий натижаларга эришиш учун жорий йил биринчи чораги ва биринчи ярим йиллик якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни аниқ белгилаб олишдан иборат эканлигини билдирди.

Сессияда 2016 йилда шаҳар иқтисодиётининг барқарорлиги ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг юқори ўсиш суръатлари таъминланишида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг сўзсиз бажарилиши, шаҳарнинг комплекс ривожлантириш дастури доирасида истиқболли лойиҳалар амалга оширилиши асос бўлганлиги эътироф этилди.

Таъкидлаш керакки, ҳисобот даврида саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 13,5 фоиз, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 10,2 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 5,2 фоиз, қурилиш-монтаж ишлари 9,8 фоизга ўсиб, прогноз кўрсаткичлар ортиғи билан бажарилди. Шунинг- дек, чакана товар айланмаси 12,3 фоизга, жами хизматлар ҳажми 14,7 фоизга ўсиши таъминланди.
Маҳаллий бюджет харажатлари жами 138,5 млрд. сўмга етиб, ушбу маблағларнинг 84 фоизи ёки 115,8 млрд. сўми ижтимоий соҳа ва аҳолини, айниқса, кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадларига йўналтирилди. Аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига мувофиқ, ҳисобот даврида 9 171 та янги иш ўрни яратилиб, белгиланган режа 101 фоизга бажарилди.

Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни янада кенгайтириш, саноатнинг етакчи тармоқларини модернизациялаш ва фаол диверсификациялаш мақсадида 176,3 млрд. сўмлик инвестициялар киритилди, уларнинг қарийб 80 фоизи ишлаб чиқаришни модернизациялаш, замонавий техника ва технологияларни сотиб олишга йўналтирилди. Ўтган 2016 йилда 135,7 млрд. сўмлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилиб, соҳада 2015 йилга нисбатан 1,2 баробар ўсиш кузатилди.

“Қўқон шаҳрини 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури” доирасида умумий қиймати 61,1 млрд. сўмдан ортиқ бўлган 146 та лойиҳа амалга оширилиб, пировардда 3 330 та янги иш ўрни ташкил этилди.
Ўтган давр мобайнида саноат йўналишида 60 та, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида 81 та, қишлоқ хўжалиги йўналишида эса 5 та лойиҳа ижроси таъминланди. Уларни амалга оширишга тижорат банклари томонидан 39,2 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди, хорижий инвестициялар ҳисобидан 5,1 млн. АҚШ доллари қийматидаги маблағлар сарфланди. Шу билан бирга, лойиҳа ташаббускорларининг 21,8 млрд. сўм маблағлари лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш учун йўналтирилишига эришилди.

Манзилли дастур доирасида машинасозлик, кимё саноати, электротехника ва енгил саноат соҳаларидаги лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига 5 хил янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Жумладан, “Шаффоф метан саноат” хорижий корхонасида автомобиллар учун метан газ баллонлар, “Original super glue” оилавий корхонаси томонидан “супер клей”, “Best and Cable” МЧЖ томонидан 20 турдаги кабель ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ҳукуматимизнинг алоҳида эътибори натижасида чарм пойабзал соҳасида “Премиум лазер” МЧЖ томонидан чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи қайта модернизация қилинди ва 25 та янги иш ўрни яратилди.

Шунингдек, “Фарғона чарм гўшт” МЧЖга замонавий кичик қушхона қуриш ва терини қайта ишлаш ло- йиҳасини амалга ошириш учун Асакабанк Қўқон филиали томонидан 2 800 млн. сўмлик кредит ажратилди. Натижада жамиятга Туркия давлатидан дастгоҳлар олиб келиниб, ўрнатилмоқда.

2016 йилда шаҳардаги 2 та корхона – “Кристалл инвест пласт” МЧЖ ва “Global Asia Standart” МЧЖлар Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган бўлиб, натижада амалга оширилган лойиҳалар бўйича 7396,1 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Бу эса 1 320,7 минг доллар миқдоридаги валюта захирасини тежашга замин яратди.

Ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорларга кенг эркинлик бериш ҳисобига ўтган йили 406 та янги кичик бизнес субъекти ташкил этилиб, уларнинг сони 2 806 тага етди. Жумладан, 849 та саноат йўналишида, 186 та қурилиш, 680 та савдо, 269 та алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида, бошқа соҳаларда эса 725 та кичик бизнес субъекти ўз фаолиятини янгитдан бошлади. Фаолият кўрсатмаётган кичик бизнес субъектлари фаолиятини тиклаш борасида кўрилган чора-тадбирлар натижасида уларнинг сони 57 тадан 38 тага камайди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтган йилда 202,8 млрд. сўм миқдорида тижорат банклари кредитлари ажратилди. Натижада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши 48 фоизга, аҳоли бандлигидаги улуши эса 75 фоизга етди.

2016 йил Инвестиция дастурига 4 та лойиҳа киритилган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 159,4 млрд. сўмни ташкил этди. Ушбу маблағлар ўзлаштирилиб, белгиланган дастур ижроси таъминланди. Маблағларнинг 135,7 млрд. сўми тўғридан-тўғри хорижий инвестиция эканлигини алоҳида эътироф этиш жоиз.
Бундан ташқари таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашга эътибор қаратилиб, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва соғлиқни сақлаш муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашга барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан жами 16,9 млрд. сўмдан зиёд маблағ ўзлаштирилди.

Йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш ва мавжудларини таъмирлаш борасида ҳам Давлат дастурлари ижроси асосида ишлар ташкил этилди. Автомобиль йўллари, ички кўчаларда кенг миқёсда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди. Шаҳарда жорий таъмирлаш, қишки қаров ишлари бажарилди.

“Соғлом она ва бола йили” ҳудудий дастури доирасида оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилаларда соғлом маънавий муҳитни яратиш, ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, баркамол авлодни ҳар томонлама етук шахс сифатида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу Дастур доирасида 67,7 млрд. сўм ҳамда 18,5 минг АҚШ долларлик тадбирлар амалга оширилди.

Сессияда ўтган давр давомида эришилган натижалар билан бир қаторда, айрим йўналишларда иқтисодий кўрсаткичларнинг прогноз параметрлари ва мақсадли Давлат дас- турлари ижросини таъминлашда масъул корхона ва ташкилотлар томонидан бир қатор камчиликларга йўл қўйилгани ҳам чуқур таҳлил қилинди. Жумладан, ўтган  йилда ҳудудий экспорт прогнозларини бажариш, мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт ҳажмини кўпайтириш борасида кўрилган чораларга қарамасдан, ҳудудий экспорт прогнози 7,9 млн. долларга ёки 75,8 фоизга бажарилган, холос.

Шаҳарда ишлаб чиқаришни ривож- лантириш учун коммуникация тармоқлари, маҳсулотни сотиш, кредит ресурсларидан фойдаланиш ва бош-қа керакли шароитлар яратилган бўлса-да, фаолият кўрсатмаётган корхоналарни тиклаш ёки давлат реестридан чиқариш бўйича айрим жабҳаларда масъул ташкилотлар фаолиятининг сустлиги сезилаётганлиги ҳам танқидий баҳоланди.
Қурилиш ишлари олиб борилаётган 4Р-17е “А-373 автомобиль йўлидан Қўқон шаҳри айланма йўлига шохобча” автомобиль йўлининг 4-9 км. қисмини қайта қуриш объектида қурилиш ишлари 42 фоизга бажарилган холос. Бу борада масъул Шарқий ХДААЙСИТФ корхонаси томонидан зарурий чора-тадбирлар кўрилмаганлиги ҳам тилга олинди.

Шаҳар бўйича фойдаланилган электр энергияси учун 2017 йил 1 январь ҳолатига жами дебитор қарздорлик 106,7 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 19,1 млрд. сўмга ортиб кетган. Шунинг- дек, вилоятда электр энергияси сарфини камайтириш мақсадида белгиланган режа тўлиқ бажарилмаган. Яъни, чўғланма лампаларни энергия тежовчи светодиодли лампаларга алмаштирилиши ўз якунига етмаган. Табиий газ учун ҳам дебитор қарздорлик мавжуд бўлиб, 2016 йил бошига нисбатан 1,7 млрд. сўмга ортган.

Сессияда аҳоли бандлигини таъминлаш ўта муҳим аҳамият касб этаётган бир пайтда Бандликка кўмак- лашиш маркази томонидан “Янги иш ўринлари ва аҳоли бандлигини ташкил этиш” ҳудудий дастури ижроси бўйича бир қатор муаммоларнинг юзага келишига йўл қўйилганлиги айтилди.  Ўтган давр 2-ярим йиллигида шаҳар ишчи комиссияси йиғилиши ўтказилмаганлиги натижасида комиссияга мавжуд муаммолар бўйича таклифлар киритилмаганлиги ҳам қайд этилди.

Сессияда 2016 йилда йўл қўйилган хато ва камчиликларни 2017 йилда такрорланишига йўл қўймаслик ва жорий йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари этиб белгиланган йўналишларда изчил ислоҳотларни амалга ошириш, белгиланган вазифаларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш лозимлиги алоҳида таъкидланиб, бу борадаги режа ва мақсадлар хусусида сўз борди.

Таъкидландики, Қўқон шаҳрини “2017 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури” доирасида жами 131 та лойиҳани ҳаётга тат-биқ этиш режалаштирилган. Бунинг натижасида шаҳар бюджетига 2,4 млрд. сўм қўшимча маблағ жалб этилиши кўзда тутилмоқда. 2017 йилнинг 1-чорагида 25 та, 1-ярим йилликда 55 та лойиҳанинг амалга оширилишини таъминлаш лозим.
Дастур доирасида шаҳарнинг саноат салоҳиятини оширишга қаратилган қиймати 23,9 млрд. сўмлик 43 та лойиҳани ишга тушириш ҳисобига йилига 61,8 млрд. сўмдан ортиқ қўшимча саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, 2 382 та янги иш ўрни яратилади. Лойиҳаларни ишга туширишга тармоқ жадваллари асосида тижорат банклари томонидан 94,4 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилади.

Муҳтарам Президентимиз Фармонига асосан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда “Қўқон” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш бўйича ишлар бошланганлиги, ҳозирги кунга қадар 150 га яқин тадбиркорлардан лойиҳа таклифлари олинганлигини алоҳида эътироф этиш жоиз. 2017 йилнинг 1-ярим йиллигида “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини йўлга қўйиш, унга машинасозлик, фармацевтика, электротехника ва бошқа саноат тармоқларида амалга ошириладиган йирик инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш чораларини кўриш лозим.

2017 йилги Инвестиция дастури доирасида барча манбалар ҳисобидан 300,3 млрд. сўм инвестиция маблағлари ўзлаштирилишини таъминлаш ҳам шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш омилларидан эканлиги эътироф этилди. Шундан республика Инвестиция дас- турига киритилган лойиҳалар бў- йича 56,1 млрд. сўм, ҳудудий инвестиция дастурига киритилган янги қувватларни ишга тушириш, мавжуд қувватларни модернизация қилиш ва кенгайтириш бўйича 80,7 млрд. сўм маблағлар сарфланиши кўзда тутилмоқда.

Дастур доирасида 44-мактабгача таълим муассасаси, 1-умумий ўрта таълим мактаби, туризм ва сервис касб-ҳунар коллежи, тиббиёт коллежи ётоқхонаси, 10-оилавий поликлиника, 95 ўринли Қўқон Туғруқ комплекси ҳамда ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бўлимининг қурилиш-таъмирлаш, реконструкция қилиш ишларига ҳам маблағ йўналтирилиши режалаштирилган.

2017-2020 йилларда шаҳарда 20 дан ортиқ кўп қаватли уйлар, шунингдек, 6 та тегишли муҳандислик ва ижтимоий инфратузилмаларига эга бўлган 5 ва 7 қаватли комплекс кўринишга эга, энергиядан самарали фойдаланиладиган, кўп хонадонли арзон уй-жойлар қуриш Дастури тасдиқланган. Мазкур дастурнинг бажарилиши бўйича тизимли иш ташкил этиш талаб этилади.
Шаҳардаги кўп қаватли уй-жой фондини 2017-2018 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида жами 6,4 млрд. сўмдан ортиқ маблағ сарфланиши режалаштирилган. Бу эса мутасадди ташкилотлар раҳбарларидан катта масъулият талаб этиши, шубҳасиз.

Сессияда таъкидланганидек, шаҳардаги корхоналарнинг ҳар бирига 2017 йилда экспорт режасини бажариш бўйича аниқ вазифалар белгиланди. Унга кўра саноат йўналишида калава ип, трикотаж ва тўқув, резина, тиббиёт момиғи ва бошқа маҳсулотларни экспорт қилиш орқали режани ўтган йилга нисбатан 20 фоиз ортиғи билан амалга ошириш лозим.

Пенсионерлар, ногиронлар, ота- она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ва аҳолининг меҳнатга лаёқатсиз бошқа ижтимоий гуруҳлари ҳаётини янада яхшилашга доир чора-тадбирларни амалга ошириш жорий – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг энг устувор вазифалари сирасига киради. Сессияда бу борада шаҳримизда мавжуд 65 та маҳалла фуқаролар йиғинларида нуронийлар учун маънавият марказлари, “Оталар чойхонаси”ни ташкил этиш, аёлларга психологик, маънавий, ҳуқуқий ва тиббий маслаҳат ёрдамлари кўрсатиш мақсадида ташкил этилган “Аёллар маслаҳат маркази”нинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг штат бирликлари билан боғлиқ масалаларини ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор қаратиш, Ўзбекис- тон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун тарғиботини жойларда  амалга ошириш, ёшларнинг таълим олишлари, баркамол авлод бўлиб вояга етиш- лари учун янада қулай шарт-ша- роитлар яратиш кенг жамоатчилик олдидаги долзаб вазифалар эканлиги айтиб ўтилди.
Сессияда эътироф этилдики, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга жорий йилда ҳам алоҳида эътибор қаратилади.  2017 йилда бандлик дастури доирасида жами 7781 та, шундан 1-чоракда 864 та янги иш ўрни ташкил этилиши режалаштирилган.

Жумладан, саноатда 102 та, хизмат кўрсатиш соҳасида 92 та, тадбиркорлик соҳасида 175 та, уй хўжалигида 257 та ва бошқа соҳаларда 238 та  янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича барча зарур чораларни кўриш лозим.
2017 йилда касб-ҳунар коллежларини тамомлайдиган 5268 нафар битирувчини ишга жойлаштириш бўйича шаҳардаги 2 мингдан ортиқ хўжалик субъектлари билан тўрт томонлама шартномалар тузилади. Улар учун йил давомида 12 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ташкил этилади.

Сессияда аҳолининг турмуш даражасини ошириш, фуқаролар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш ва уларнинг мурожаатлари билан самарали ишлаш, ҳаётий муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш мақсадида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” ҳудудий дастури доирасида қарийб 138,9 млрд. сўмлик тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилаётгани ҳам эътироф этилди. Юртбошимиз таъкид- лаганларидек, танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбарнинг кундалик шиори бўлиши жоизлиги қайд этилди.

Сессияда эшитилган ҳисобот юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, фикр-мулоҳазалар билдирилди. Сўзга чиққанлар томонидан Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши раиси, шаҳар ҳокими Акрамжон Абдуллаев ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ишининг самарадорлиги намунали деб баҳолангач, сессия юқорида қайд этилган масалалар юзасидан соҳа раҳбарларининг ахборот ва музокараларини тинглаш билан давом этди.

Шаҳардаги қонунийлик ҳамда жиноятчиликка қарши курашнинг ҳолати тўғрисида шаҳар прокурори, адлия кичик маслаҳатчиси Бекзод Исмоиловнинг, ёшлар, хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлиги, чет элга ишлашга кетган ёшларни қайтариш ва хорижга чиқиб кетишларининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлиги бўйича  Қўқон шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Шавкат Акбаровнинг, Қўқон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси томонидан бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга белгиланган прогноз кўрсаткичларни бажариш юзасидан 2016 йил  давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида инспекция раҳбари Авазбек Холматовнинг маърузалари тингланди.