Халқ қабулхонасида ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари Қўқон шаҳар ҳокими фуқароларни қабул қилмоқда

қўқон шаҳар ҳокими халқ қабулхонасида фуқароларни қабул қилмоқдаЎзбекистон Республикаси Президентининг Қўқон шаҳар Халқ қабулхонасида ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари қўқон шаҳар ҳокими Раҳматали Жалилов халқ вакиллари билан самимий суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатларини тингламоқда. Қабулларда ер-мулк ва кадастр хизмати, коммунал идоралар, тижорат банклари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ҳокимлигининг уй-жой бўлими ходимлари ҳам иштирок этишаётгани мурожаатларга тезкор ечим топишда қўл келяпти. Шаҳар ҳокими юзма-юз мулоқотлар чоғида халқнинг турли масалалар юзасидан ариза ва шикоятлари ҳамда таклифларини эшитиб, уларнинг муаммоларини тезкорлик билан ижобий ҳал этиш мақсадида тегишли соҳа раҳбарларига топшириқлар беряпти.

Хусусан, фуқаролар – Умидахон Мансурова, Шаҳнозахон Юсупова, Муҳиддин Ибрагимжонов, Жўрахон Ҳакимова, Одинахон Қодирова, Муқаддасхон Пирназарова, Рустам Тошпўлатов, Моҳира Мўминова, Шукуржон Ўрмоновларнинг уй-жой, нафақа тайинлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш каби масалалар юзасидан мурожаатлари тингланиб, ижобий ҳал этилишига кўмаклашилди.

— Мен шаҳримиз ёшлари орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиб, уларни спорт машғулотларига жалб этиб келяпман, — дейди Дилшод Ниёзов. — Шогирдларим орасида чемпионлар сафи кенг. Эндиликда имконияти чекланган ёшлар учун ҳам спорт машғулотлари ўтказиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадидаман. Шу боис спорт тўгаракларига хона топишимда кўмак сўраб шаҳар ҳокимига мурожаат этдим. Шаҳримиздаги мавжуд спорт муассасаларидан хона ажратилишига кўмак беришгани учун миннатдорман.
Шунингдек, ҳамшаҳарларимиз М.Мадраҳимова, Н.Турсунқулова, М.Қосимова ва А.Розиқовалар ҳам Ўзбекис- тон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси фаолиятидан мамнун эканликларини билдириб, юртимизга тинчлик-омонлик сўраб, дуо қилишди.

Save