Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни

Шаҳримизда пайшанба – профилактика кунлари уюшқоқлик билан ўтказиляпти. Хусусан, 1-секторга бириктирилган мутасаддилар томонидан 29 июнь кунги профилактик тадбирлар фаоллик руҳида ўтказилди. Айниқса, 2-“Шалдирамоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида кенг кўламли тарғибот амаллари бажарилди.

Маҳаллада ўтган йилнинг икки чорагида 7 та жиноятчилик ҳолати қайд этилган бўлса, жорий йилда 5 та ҳолатда жиноят содир этилган. Ўтган йилга нисбатан 2 тага камайишига эришилган бўлсада, бу борадаги профилактик ишлар самарадорлигини оширишга эътибор қаратилмоқда. Маҳаллада оғир турдаги жиноятларга йўл қўйилмади.

Шу куни қидирув йўналишидаги профлактик ишлар натижасида Туркистон кўчаси, 154/40-уйда яшовчи Г.Мелибоева (муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-модда 1-қисмида кўрсатилган фирибгарлик жиноятини содир қилиб, қидурувда бўлган)нинг қайтиб келиши ва жиноятига иқрор бўлишига эришилди.

Шунингдек, профилактика кунида низоларнинг олдини олиш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Жанжаллашиб қолган маҳалла фуқаролари Т.Мадаминов ва А. Алимовлар билан тушунтириш ишлари ўтказилиб, яраштирилди ва бир жиноятнинг олди олинди.

Ушбу маҳаллада сайёр суд ўтказилиб, маъмурий ҳуқуқ- бузарлик содир этган 9 нафар фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу келгусида мана шундай жиноят ёки ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Профилактик тадбирлар натижасида Туркистон кўчасидаги 5 та ноқонуний темир гараж бузилиб, чиқиндилар ташиб кетилди. Шунингдек, Сарбоз кўчасидаги  ноқонуний темир гаражлар ҳам бузилди.

Маҳалладаги ҳуқуқбузарликларга мойил шахслар ва жиноят содир этган фуқароларга намунали оилалардан мураббийлар бириктирилди. Ушбу аҳоли масканида жамоатчилик назорат маскани ташкил қилинганлиги эса тинч- лик-осойишталикни янада мустаҳкамлаш омили бўлади.

Профилактика кунида маҳалладаги ишсиз бўлган фуқароларнинг 8 нафари билан суҳбатлашилиб, иш ўринлари  таклиф қилинди. 2 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди.

Маҳалла аҳлига муносиб шарт-шароитлар ҳозирлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, Сарбоз кўчасидаги 43, 41а – кўп қаватли уйларнинг ичимлик суви тармоғи янги тизимга уланди.

Ф. БЎРОНОВ,

шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари,

подполковник.