Халқ депутатлари қўқон шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида

ҳокимият қўқонШаҳримизда Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қўқон шаҳар Халқ қабулхонаси мудири, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, нодавлат нотижорат, иқтисодий-ижтимоий ва капитал-қурилиш ташкилотлари раҳбарлари, соғлиқни сақлаш ва халқ таълими муассасалари раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, меҳнат фахрийлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтди. Шунингдек, сессияда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон халқ демократик партияси фракцияси раҳбари Хатамжон Абдураҳмонович Кетмонов иштирок этди.

Сессияга Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши раисининг ўринбосари А.Азизов раҳбарлик қилди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 12 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган видеоселектор намойиш этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг маърузасида белгилаб берилган вазифалар юзасидан шаҳар фаолларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Кун тартибидаги иккинчи масала – “Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасида шаҳарда олиб борилаётган ишлар тўғрисида” шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Комилжон Сирожиддиновнинг ҳисоботи эшитилди.

Кун тартибидаги учинчи масала – ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича шаҳримизда бажарилаётган ишлар ҳақида шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи Зиёҳиддин Ғафуровнинг ва тўртинчи масала – шаҳарда ёшлар билан ишлаш соҳасида олиб борилаётган ишлар юзасидан шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Азиз Эргашевнинг ахборотлари тингланди.

Сессияда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон халқ демократик партияси фракцияси раҳбари Хатамжон Абдураҳмонович Кетмоновнинг  кўрсатма ва таклифлари тингланди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.