Газетхон хабар беради…

Таҳририятимизга куюнчак ҳамшаҳарларимиз хабар беришларича, Урганжибоғ кўчасидан бозорга кириш йўлидаги кўприк яқинида бир неча фуқаролар сой сувига тупроқ ва чиқиндилар тўкишмоқда.
— Шаҳримиздан оқиб ўтувчи сойлар, ариқлар кўп эмас. Уларни кавлаш, тозалаш ишларига давлатимиз томонидан қанчадан-қанча малағ ажратилади, тер тўкиб меҳнат қилинади. Аммо айрим фуқаролар киприк қоқмай, сувни ифлослантиришаётганлигининг гувоҳи бўляпмиз, — дейди хабар берган ҳамшаҳримиз. — Бу одамларнинг сувнинг уволидан қўрқмай қилаётган хатти-ҳаракатларига чек қўядиган мутасаддилар борми? Сизларга “Тупроқ ва ахлатларни сойга оқизинглар!” деб ким топшириқ берди, деган саволимга “Маҳалла фуқаролар йиғинидагилар”, деган жавоб қайтаришди…
Биз мазкур ҳолат юзасидан мутасаддилардан изоҳ кутиб қоламиз.
Таҳририят.