Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепцияси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ш.Мирзиёевнинг миллий армиямизни янада ривожлантириш ва ислоҳ этиш борасидаги маърузалари, нутқлари ва чиқишларида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бугунги куннинг долзарб аҳамиятга эга вазифаси эканлиги алоҳида эътироф этилиб, мазкур йўналишда тизимли ишларни йўлга қўйиш ва такомиллаштириш бўйича дахлдор вазирлик ва идораларга муҳим топшириқлар белгилаб берилмоқда. Мамлакатимизда ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини тизимлаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23 февралдаги «Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори тасдиқланди.

Унга мувофиқ, Мудофаа вазирлиги мазкур йўналишдаги ишларни республика даражасида мувофиқлаштирувчи, мониторинг ва назоратини амалга оширувчи орган этиб белгиланди. Шу билан бирга давлат ва нодавлат ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, оила, маҳалла, таълим-тарбия институтларига аниқ вазифалар юкланди.

Қўқон шаҳар Мудофаа ишлари бўлимида бу концепция ижросини таъминлаш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди. Белгиланган режа асосида шаҳримиздаги ҳарбий қисмларнинг бирида маҳаллаларнинг уюшмаган ёшлари билан учрашув ва спорт мусобақаси ўтказилди. Ёшлар билан офицер, сержант, оддий аскарлар иштирокида «Биз, сиз билан фахрланамиз!» суҳбалашилди.
Спорт мусобақасида ёшлар ва ҳарбий хизматчилар ўртасида югуриш, арқон тортиш, шахмат-шашка, футбол, волейбол спорт турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. Мусобақа давомида ёшлар ҳарбий хизматчилар ҳаёти ва уларга берилган имтиёзлардан хабардор этилди. Мусобақа кўтаринки кайфиятда ўтказилди ва тадбир якунида ғолиб жамоаларга эсдалик совғалари ва дипломлар топширилди.

Ойбек МИРЗААҲМЕДОВ, бўлинма бошлиғи.