Китоблар кўргазмаси

Бугунги кунда мамлакатимизда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида барча соҳа ва тармоқларда улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Бу борада жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни чуқур қарор топтиришга, хусусан  халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онги тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватан ва халқига муҳаббат ҳамда садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги ПҚ-3271 сонли қарорларига асосан ҳарбий хизматчиларимизнинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онги тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, она Ватан ва халқига муҳаббат ҳамда садоқат туйғусини янада ошириш мақсадида китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмани ташкиллашда Қўқон Давлат педагогига институти ва Қўқон шаҳар ахборот ресурс маркази вакиллари яқиндан кўмаклашдилар.
Қўқон шаҳар ахборот ресурс маркази раҳбари Дилноза Кабирова китобларнинг инсон ҳаётидаги ўрнига кенг тўхталди.
Китоблар кўргазмаси ҳарбий хизматчиларимизда катта қизиқиш уйғотди.

Улуғбек НОРМАТОВ, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисми командири ўринбосари, капитан.