Иқтидорли ёшлар рағбатлантирилмоқда

Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ баркамол авлод тарбиясига давлат сиёсати даражасида устувор аҳамият қаратиб келинмоқда. Иқтидорли, билимли ёшларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш ҳам доимий эътиборда.
Қўқон тасвирий ва амалий санъат коллежида иқтидорли ёшларнинг сафи кенг. Хусусан, жорий йилда 7 нафар битирувчи-ўқувчилар турли танлов, фестивал, танловларда ғолибликни қўлга киритиб, олий ўқув юртларига давлат гранти асосида ўқишга киришга муваффақ бўлишди. Жумладан, ўқувчи Нозимахон Умарова  2017 йил Москвада ўтказилган  «Звуки и краски столицы» 8-Халқаро фестивалида 1-ўринни ва 2017 йилги  «Сочи – Ты Россия моя» фестивалида 1-ўринни эгаллаган.  Яна бир ўқувчи Дурдона Ўктамова эса жорий йилда “Открытая планета” Халқаро фестивалида грант-при соҳибаси бўлган. Ушбу танловда Ҳидоятхон Жўрақўзиева ҳам иштирок этиб, 1-ўринни эгаллади. Рустамжон Эргашев Республика рассомлар кўрик-танловининг ҳайкалтарошлик йўналишида ғолиб бўлди. Куни кеча ушбу ўқувчилар Қўқон давлат педагогика институтига ҳужжатларини топширдилар.
Шунингдек, Муштарийбегим Ҳусанова 2017 йил Москвада ўтказилган  «Звуки и краски столицы» 8-Халқаро фестивалида 1-ўринни эгаллаб, Фарғона давлат университетига,  Азизжон Тўхтасинов республика рассомлар кўрик-танловида ҳайкалтарошлик йўналиши бўйича ғоликни қўлга киритиб, Камолиддин Беҳзод номидаги рассомчилик институтига грант асосида ўқишга кирди.
Бу ёшларнинг эришган ютуқларида албатта, устозларнинг хизмати беқиёс. Қобилжон Маъмуров, Фирдавсхон Фармонова, Эргашали Тожибоев ва бошқа жонкуяр, фидойи ўқитувчиларнинг таълимини олган зеҳнли бу ёшларга ўқишларида омад тилаймиз!