Солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятини етказишга қаратилган учрашув ўтказилди.

Шаҳар ҳокимлигининг фаоллар залида бизнес ва тадбиркорлик субъектлари вакилларига Ўзбекистон Республикаси солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилги асосий йўналишларидан келиб чиқиб, солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятини  етказишга қаратилган учрашув ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуратов, Давлат Солиқ Қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев, Фарғона вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Акмал Ортиқов, Фарғона вилояти Солиқ бошқармаси бошлиғи Юнус Насимжонов ва Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмоновлар иштирок этдилар.

Тадбирда соҳа мутахассислари томонидан жорий йилда солиқ қонунчилигига киритилган янгиликларнинг тадбиркорлик фаолиятига қулайлиги ва солиқ соҳасидаги ўзгаришлар хусусида батафсил тушунтиришлар берилди.

Учрашувда шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов янги тайинланган Қўқон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси раҳбари Маматхонов Мақсуд Маҳмудовични таништирди.

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган тадбир доирасида тадбиркорлик субъектларининг янги солиқ қонунчилигига доир саволларига батафсил жавоблар қайтарилди.