Қўқон шаҳрида Фарғона вилояти “Сувоқава” ДУК вилоят бошқармаси ва Қўқон шаҳар филиали томонидан режали ишлар амалга ошириляпти.

Қўқон шаҳрида Фарғона вилояти “Сувоқава” ДУК вилоят  бошқармаси ва Қўқон шаҳар филиали томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 ноябрь кунги “Ўзбекистон Республикасида ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4040-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик доирасида режали ишлар амалга ошириляпти.

Ҳудудларда ичимлик ва оқава сув тармоқларида қурилиш-монтаж ишларига 140 та ишчи ходим, 6 та махсус техника жалб этилди.
Амир Темур кўчасида Шароф Рашидов ва Сарбоз кўчалари чорраҳаларигача диаметри 100 мм. бўлган 800 метр тармоқ тортиш ишлари якунига етказилди. Фурқат кўчасида қуриб битказилаётган  кўп қаватли уйларга диаметри 100-160 мм бўлган 386 метр ичимлик сув тармоғи тортиш ишлари якунланиб, қудуқ ичида жиҳозлаш ишлари олиб борилди.

Шунингдек,  345 метр канализация тармоғи тортиш ҳамда қудуқлар ўрнатиш ишлари бажарилди.
Истиқлол кўчасида йўлнинг икки томонида, яъни “Асакабанк” АТБ биноси  рўпарасидан   ҳокимият биноси олдигача диаметри 100 мм. бўлган 1036 метр ичимлик сув тармоғи тортиш ишлари якунланди, ҳозирда ортган тупроқ ва чиқиндиларни ташиб кетиш ишлари олиб бориляпти.

Муқимий шаҳарчаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш корхоналари учун 1600 метр ичимлик сув тармоғи тортилди, қудуқларда жиҳозлаш ишлари олиб борилди.
Сарбоз кўчасида 35, 37, 41-кўп қаватли уйлар олдидан  200  метр  ичимлик    сув  ҳамда 50 метр канализация тармоқлари тортилди.

Пўстиндуз кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларга ичимлик суви етказиб бериш учун 700 метр ичимлик сув тармоғи тортиш ишлари амалга оширилди.
Турон ва Истиқлол кўчаларидан Вақф Чорсу кўчасига 300 метр ичимлик сув тармоғи тортиш ишлари олиб борилмоқда. Турон кўчасида диаметри 200 мм. бўлган янги ичимлик сув тармоғи тортиляпти. Гузар кўчаси кесишмасидан Истиқлол кўчаси кесишмасигача 800 метр тармоқ тортиш ишлари бажариляпти.