Қўқон шаҳар Мудофаа ишлари бўлими томонидан «Ватан — муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!» шиори остида Ватанпарварлик тадбири ўтказилди.

Тадбир доирасида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари шаҳримиздаги Алломалар музейига саёҳат қилиб, Қўқон тарихи, шаҳримиз заминида яшаб ўтган алломалар ҳаёти ва ижоди билан яқиндан таништирилдилар. Шу куни Қўқон шаҳар Мудофаа ишлари бўлими ва Қўқон драма театри жамоалари ҳамкорлигида «Қўқоннинг 12 дарвозаси» мавзусида улуғ аждодлар жасорати акс этган саҳна кўриниши намойиш этилди. Тадбирга Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, 300 нафарга яқин ёшлар таклиф этилдилар. Саҳна асарида ёшларга Қўқон тарихи кенг ёритиб берилди