Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик кўриш бўйича тузилган ишчи гуруҳларнинг фаолиятига бағишланган навбатдаги йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда ишчи гуруҳлар раҳбарларининг тасдиқланган режалар асосида олиб борилаётган ишлари юзасидан ахборотлари тингланди ва иш жараёнида юзага келаётган муаммолар муҳокама этилди. Фестивални ўтказиш бўйича шаҳар Штаби бошлиғи, шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов ишчи гуруҳлар фаолиятини янада жадаллаштириш юзасидан кўрсатмалар берди.

Фестивалга тайёргарлик кўриш асносида шаҳримизда қурилаётган янги меҳмонхоналар, таъмирланаётган бино ва иншоотлар, янгиланаётган инфратузилмаларда кетаётган ишлар атрофлича муҳокама этилди. Байрам тадбирларида шаҳримиз ижодий жамоаларининг иштироки борасида мутахассисларнинг фикр мулоҳазалари ўрганиб чиқилди.