Шаҳримизнинг “Ором” тантаналар саройида зарбли чолғу чолғучиларининг биринчи анжумани ўтказилди.

Тадбирга шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов ташриф буюриб, анжуман иштирокчиларини қутлади. Маъруфжон Усмонов шаҳримизда шу йилнинг 10-15 сентябр кунлари ўтказилиши режалаштирилаётган Халқаро ҳунармандчилик фестивали, унда доирачилар ва бошқа зарбли чолғу чолғучиларининг иштироки, уларнинг мақсад—вазифалари хусусида сўзлади. Шаҳримизнинг кенг жамоатчилик вакиллари, маданият ходимлари ва ижодкорлар иштирокида давом этган тадбирда Қўқоннинг бадиий жамолари ўзларининг бадиий дастурларини намойиш этдилар.