Автобусда тил ўрганиш лоиҳаси амалга оширилмоқда.

Шаҳар ҳокимлигининг Инвестициялар, инновациялар ва туризм бўлими FizMat ўқув маркази билан ҳамкорликда шаҳримизда инновацион лойиҳани амалга оширмоқда. Шаҳримизнинг бир қанча автобусларининг ўриндиқларга инглиз ва ўзбек тилларида кундалик турмушда энг кўп ишлатиладиган сўзлар ёзилган ёрлиқлар ўрнатилди.

Бу лойиҳа қўқонликларга 2019 йилда ўтказиладига Хунармандчилик фестивали вақтида ташриф буюрадиган сайёҳлар билан мулоқот қила олиши учун хорижий тилларни ўзлаштиришида катта ёрдам бериши кўзда тутилган. Келгусида Smart Bus лойиҳасини янада ривожлантириш мақсадида корейс ва немис тилларини ҳам қўшиш режалаштирмоқда.