Мамлакатимиз тинчлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Фарғона вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Исмоилов, Вилоят ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари, подполковник Бахтиёр Ражабов, шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов, шаҳримиз судлари раислари, МФЙлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари, таълим муассасалари раҳбарлари, участка нозирлари, Ёшлар иттифоқи, жамоат ташкилотлари вакиллари ва оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар.

Йиғилишда Президент видеоселекторида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, шаҳримизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва маҳалла ўртасидаги ҳамкорликни янада яхшилаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда мутасадди ташкилотларнинг масъулиятини ошириш, ушбу масалаларга кенг жамоатчиликни жалб этиш бўйича амалий тавсиялар берилди.

Йиғилиш сўнггида 2018 йил натижалари бўйича шаҳримизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ўз ҳудудларида юқори натижаларга эришган МФЙлари раислари ва участка нозирларига эсдалик совғалари топширилди.