“Ҳунармандчилик савдо маркази” қурилиши режалаштирилмоқда.

Шаҳримизнинг Навбаҳор ва Усмон Носир кўчаларининг кесишмасида жойлашган собиқ ҳарбий қисм ҳудудида “Ҳунармандчилик савдо маркази” қурилиши режалаштирилмоқда. Шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов шу ерда бўлиб лойиҳани амалга ошириш юзасидан мутахассислар билан мулоқотда бўлди. “Ҳунармандчилик савдо маркази” лойиҳаси 75 ўринли меҳмонхона, 2 қаватли савдо дўконлари ва ҳунармандлар уйлари, автомобил тураргоҳлари, ҳовуз ҳамда фавворалар қурилишини назарда тутади.