Шаҳар ҳокими “Ҳунармандчилик савдо маркази” лойиҳасини шаҳримиз ҳунармандлари билан муҳокама қилди.

Турли соҳаларида фаолият юритаётган тажрибали ҳунармандлар савдо марказининг ташқи кўриниши, ҳунармандлар уйларини жиҳозлаш, қурилишда ишлатилиши лозим бўлган қурилиш материаллари, савдо павильонларини ташкил этиш каби кўплаб масалалар юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.

Учрашувда Юртбошимиз ташаббуслари билан шаҳримизда 2019 йилнинг 10-15 сентябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилаётган Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик борасида ҳам фикр алмашилди. Хусусан, бир қатор фахрий ҳунармандлар томонидан фестивал рамзи сифатида шаҳримизнинг тимсолига айланиб улгурган, темир йўл вокзали олдида монументи ўрнатилган Чексизлик рамзини қабул қилиш таклифини киритдилар.