40.000.000 сўм алимент ундириб берилди

Фуқаролик ишлар бўйича Қўқон туманлараро судининг 08.02.2019 йилдаги суд буйруғига асосан Қўқон шахар А.Т.Хўқандий кўчаси 118-уй
27-хонадонда яшовчи О.Қулматовдан ундирувчи Л.Рўзматова фойдасига
2 нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъмноти учун алимент ундириш белгиланган бўлиб, 14.02.2019 йилда бюронинг Қўқон шахар бўлими томонидан ижро иши юритуви қўзғатилган.

Ижро харакатлари давомида қарздор Қўқон шахар А.Т.Хўқандий кўчаси 118-уй 27-хонадонда яшамаётганлиги учун қарздорнинг номига расмийлашти-рилган уй жойлар, кўчмас мулк, транспорт воситаси, банкдаги пул маблағлари текширилганда унинг номида мол-мулки аниқланмаган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг вақтинча Қўқон шахар Муқумий шахарчаси 44-уй 24-хонадонда яшаётганлиги аниқланиб, тарафлар билан профилактик сухбат ўтказилганда қарздор О.Қулматов ундирувчи Л.Рўзиматова билан ўзаро келишувга эришиб, унга болаларнинг моддий таъминоти учун  40.000.000 сўм бериши, ундирувчи алиментдан воз кечиши хамда қонунда кўрсатилган тартибда суд буйруғини тамомлашга келишилган.
Қарздор О.Қулматовдан ундирувчи Л.Рўзиматовага алимент хисобидан жами 40 млн сўм пул маблағлари ундирилиши таъминланган ва фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 11.06.2019 йилдаги ажримига асосан ушбу суднинг 08.02.2019 йилдаги қарздор О.Қулматовдан ундирувчи Л.Рўзматовага икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти  учун алимент ундириш хақидаги суд буйруғи бекор қилинган.

Шу билан бирга давлат ижрочиси томонидан қўзғатилган алимент ундириш хақидаги ижро иши юритуви тамомланган.